4 Феврал 2022 йил 476

Калит танлаш йўли билан эшиги очилган автомашина ўғирланди

2022 йил 31 январь куни соат 16:00 ларда, Поп туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 30 январь куни соат 10:00 дан шу куни соат 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғида Поп туманида яшовчи қариндошини тўй маросимига келиб, яшаш уйи олдида Дамас русумли автомашинасини қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, автомашинасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро эканлиги ва автомашина Поп туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқарони яшаш уйига олиб бориб қўйганлиги аниқланиб, техник соз ҳолда топилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 31 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech