1 Март 2022 йил 463

Кабутарлар ва велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди

2022 йил 28 февраль куни, Наманган туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, ҳовлисидаги темир қафасда бўлган нархи 350.000 сўмлик 7 дона кабутарларини ҳамда нархи 1.350.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 28 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech