21 Май 2021 йил 363

ЖҚБ ходимлари наркотик савдогарини қўлга олди.

Жорий йил 10 май куни соат 18:00 ларда, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат-харид” тадбири давомида Наманган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар “Лола” МФЙ кўчасида тадбир иштирокчисига 300.000 сўм пул эвазига нотўғри геометрик шаклдаги, тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддасини сотган вақтида ушланган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,54 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech