3 Август 2021 йил
386
ЖҚБ ходимлари "Марихуана" сотаётган шахсни ушлашди.
2021 йил 30 июль куни туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро таниши, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқарога Мингбулоқ тумани ҳудудида 400.000 сўм пул эвазига қора рангли целлофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 4,92 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 август куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати