23 Феврал 2022 йил 630

Ижтимоий тармоқларда “Тўрақўрғон туманига кириш ва чиқишда “мега пробка”” номли видео мурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Мазку холат юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Тўрақўрғон тумани маркази Наманган шахрига тарнспорт воситаларини кириши учун бир нечта туманлар билан боғловчи йўл хисобланади. Шу боис ҳам транспорт оқими кўпайган вақтда бу ерда тирбандлик кузатилиб туради. Шундай пайтларда албатта қўшимча йўл патрул инспекторлари ажратилиб, тирбандликни бартараф этишга жалб этилади. Худди шунингдек бугунги тирбандлик ҳам ходимлар томонидан бартараф этилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech