Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати
2021 йил 26 август куни Уйчи туманида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро М.Х. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил 05 август куни Уйчи туманида яшовчи таниши 1999 йилда туғилган Х.М. унга уйланишини айтиб алдаб, Янгиқўрғон тумани "Нанай" қишлоғига олиб бориб, у ердаги хонадонлардан бирига олиб кириб, ўша ерда зўрлаб номусига текканлигини, ҳозирда уйланишдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилиб, Х.М.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
РСТЭИАМНФнинг 08.09.2021 йилдаги хулосасида М.Х.: тан жарохатлари топилмаганлиги, орадан узоқ муддат ўтганлиги сабабли бузилиш муддатини аниқлашнинг имкони йўқлиги, ҳозирда хомиладор эмаслиги кўрсатилган.
Ушбу холат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган вақтда, ариза муаллифи М.Х. фуқаро Х.М. билан 2018 йилнинг ёз ойларида танишиб, бир-бирларини яхши кўриб қолишганлиги, шу кунга қадар севишиб, гаплашиб юриб, доимий равишда жинсий алоқада бўлиб келишганлиги, М.Х.да зўрлаб номусига тегиш билан боғлиқ тан жароҳати топилмаганлиги, 2021 йил август ойида Х.М. билан бирга турмуш қуриш юзасидан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик сабаб уришиб қолганлиги, ўша вақтда Х.М. уни турли хил уятли сўзлар билан хақорат қилганлиги аниқланган.
Терговга қадар текширув якунида тўпланган ҳужжатларга асосланиб, Х.М.нинг ҳаракатларида ЖКнинг 118-моддаси ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги асоси билан
05.11.2021 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва Х.М.га МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий чора кўриш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ушбу маъмурий иш Уйчи туман суди томонидан 28.11.2021 йил куни кўриб чиқилиб, фуқаро Х.М. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати