12 Ноябр 2021 йил 3174

Ижтимоий тармоқларда “Инсон қадри” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати. Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ айрим раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган 10 дақиқадан иборат видеомурожаати тарқатилган.

Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ айрим раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган 10 дақиқадан иборат видеомурожаати тарқатилган.

Ўрганиш давомида, 2021 йил сентябрь ойида фуқаро М.Ю.нинг катта лейтенант С.О.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризасига асосан ўтказилган хизмат текшируви давомида, катта лейтенант С.О. 2021 йил бошларида Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ва унинг бирга яшовчи ўғли, 1994 йилда туғилган фуқаро ҳамда Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқароларга кредит олиб беришни ваъда қилиб, ишончига кириб, уларнинг шахсига оид ҳужжатларини нусхаларини олиб, сўнг расмий ҳужжатлигини била туриб, соҳта маълумотлар киритиб, ушбу фуқароларнинг номларига “Халқ банки” орқали 81.400.000 сўм кредит олиб, кўп миқдордаги мулкларини қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланиб, текширув якунига кўра 2021 йилда катта лейтенант С.О.ни эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳақида хулоса қилинган.

Наманган вилояти ИИБнинг хизмат текшируви хулосаси ва тўпланган ҳужжатлар аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Наманган шаҳар прокуратурасига юборилган.

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув якунига кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан 21.10.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда катта лейтенант С.О. жавобгарликдан қутилиш мақсадида, ўзининг раҳбарларидан норозилиги мазмунида видеомурожаат қилган бўлиб, видеомурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ушбу ҳолатлар ўзининг тасдиғини топмаган.
Видеомурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ҳозирда қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, катта лейтенант С.О.нинг етарли асослари бўлмаган ҳолда ўзининг раҳбарига туҳмат қилиб, била туриб, шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

Наманган вилоти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech