21 Декабр 2022 йил
770
ИИВнинг кўрсатмасига мувофиқ, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг барча ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.
Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль пост хизмати батальони саф майдонида ўтказилган саф кўригида, ходимларнинг хизмат кийимини кийиб юриш тартиби, ташқи кўриниши, фарқловчи белгилари, хизмат гувоҳномаси ҳамда ҳамда бошқа махсус воситалари текширилди.
Текширув давомида аниқланган камчиликлар ўз ўрнида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, саф кўриги давомида Касбий тайёргарлик бўлими томонидан шахсий таркиб билан саф тайёргарлик машғулотлари ўтказилиб, якунида хизмат жараёнида формали кийим-бош ҳамда формали кийим-бош сирасига кирмайдиган кийимларни кийиб юриш қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан огоҳлантирув ишлари олиб борилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати