30 Сентябр 2025 йил
62
Қидирувдаги жиноятчи қўлга тушди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 26 сентябрь куни Косонсой тумани «Замондош» маҳалласида яшовчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб қидирувда бўлган фуқаро Наманган тумани ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати