26 Август 2025 йил
59
Қидирувдаги жиноятчи ҳибсхонага жойлаштирилди
Жорий йилнинг 19 август куни ўтказилган “Чегара тозалаш” ва «Қидирув» тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этишда гумон қилинган ва қидирувда бўлган, Чуст тумани «Тоймас» маҳалласида истиқомат қилувчи, 1977 йилда туғилган U.M. туман ИИБ ходимлари томонидан «Чуст» маҳалласи ҳудудидан ушланиб, туман ИИБ ВС Ҳга жойлаштирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати