6 Сентябр 2025 йил
186
Қидирувдаги жиноятчи ҳибсхонага жойлаштирилди
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳар «Зарбдор» маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.У. Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан яшаш уйидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати