3 Сентябр 2021 йил
328
Қидирувдаги шахс Тошкент вилоятида қўлга тушди
2021 йил 31 август куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Норин туман ИИБ Пробация ҳисобида туриб белгиланган жазо муддатини ўтамасдан номаълум томонга яширинганлиги сабабли, 2021 йил 8 июль куни ЖИБ Учқўрғон туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, Норин туманида яшаган, 2016 йилда Ўз.Р ЖКнинг 97-моддаси 2-қими ва 164-моддаси 4-қисми билан судланган, 1998 йилда туғилган фуқарони Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан Тошкент вилояти Тошкент туманида мебель ишлаб чиқариш цехида ишлаб юрганлиги аниқланиб, ушланиб, туман ИИБ ВСҲга жойлаштирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати