1 Май 2025 йил 279

Қидирувдаги шахс ҳибсхонага жойлаштирилди

Жори йилнинг 25 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янгиқўрғон тумани, «Истиқбол» маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган, фуқаро S.Sh вилоят ИИБ ва Янгиқўрғон туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech