19 Апрел 2025 йил
320
Қидирувдаги шахс ушланди
2025 йил 18 апрель куни вилоят ҳудудида бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, ҳозирда қидирувда бўлган Уйчи туманида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро С.И вилоят ИИБ ходимлари томонидан Янги Наманган тумани ҳудудидан ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати