14 Май 2025 йил 881

Қидирувдаги шахс тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди

Жорий йилнинг 7 май куни ўтказилаётган “Қидирув” ва “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янги Наманган тумани, “Мустақиллик 5 йиллиги” маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган, фуқаро М.Б вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Давлатобод тумани ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech