24 Апрел 2025 йил 112

Қидирувдаги шахс тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди

Жорий йилнинг 22 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Чортоқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган, фуқаро И.Б. Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан Наманган шаҳар ҳудудидан ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech