25 Сентябр 2025 йил
64
Қидирувдаги шахс Наманган шаҳри ҳудудида ушланди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 20 сентябрь куни Наманган шаҳар «Нурафшон» маҳалласида яшовчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмидаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган фуқаро Наманган шаҳар ҳудудидан ушланиб вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати