24 Апрел 2025 йил
1185
Қидирувдаги шахс Наманган шаҳри ҳудудида қўлга олинди
Жорий йилнинг 23 апрель куни ўтказилаётган вилоят ҳудуди бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган, А.Ф. Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Чорсу” маҳалласи ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати