12 Май 2025 йил
148
Қидирувдаги шахс ҳибсхонага топширилди
Жорий йилнинг 6 май куни ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янги Наманган тумани, “Гулистон” маҳалласида яшаган, 2000 йилда туғилган, фуқаро Қ.М вилоят ИИБ ва Наманган тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўзининг маҳалласи ҳудудидан ушланиб, Поп тумани ИИБга топширилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати