3 Феврал 2021 йил 2437

Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи ўқишга таклиф этади!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи 2021-2022 ўқув йили учун ўқувчиларни ўқишга таклиф этади.

Академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган Наманган вилояти ҳудудида яшовчи умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун аризалар 2021 йил 1 февралдан 15 апрелга қадар қабул қилинади.

Таълим йўналиши: ижтимоий гуманитар фанлар.

Қабул босқичма-босқич амалга оширилади:

  1. Дастлабки танлов: якка тартибдаги дастлабки суҳбат, индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиш, тиббий комиссия кўригидан ўтиш; 
  1. Махсус-профессионал танлов: ёзма иш (диктант), жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов, якка тартибдаги якуний суҳбат;
  2. Тест синови.

 

Ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчилар (номзодлар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Ариза (белгиланган шаклда, ота-она иштирокида); 
  1. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (асли ва нусхаси, далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса бу ҳақда ФҲДЁ органларининг маълумотномаси); 
  1. Яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси (никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги гувоҳномаси), вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси (асли ва нусхалари); 
  1. 3х4 см. ўлчамдаги 6 дона фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 см. ўлчамдаги 2 дона фотосурат (бош кийимсиз); 
  1. Таржимаи ҳол;
  2. Сўровнома (белгиланган шаклдаги); 
  1. Ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари қўрсатилади); 
  1. Мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг асли ва нусхаси; 
  1. Фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан (мактаб директори томонидан тасдиқланган) маълумотнома; 
  1. Ота-онасининг Ички ишлар вазирлигининг академик лицейига ўқишга киришига розилик хати (белгиланган шаклда). 

 

Аризалар номзодларнинг доимий яшаш манзили бўйича ҳудудий ички ишлар органлари кадрлар бўлимларида қабул қилинмоқда.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech