12 Ноябр 2022 йил 2575

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ўтказилади.

 

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Яшаш манзили бўйича Наманган вилоятида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган бўлиши;

- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги (бўй параметрлари айрим мутахассисликлар учун алоҳида белгиланган);

- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (эркаклар учун);

- Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

 

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида2023 йилда Наманган вилояти ички ишлар органлари учун қуйидаги мутахассисликлар тайёрланади:

- Йўл-патруль фаолияти (бўйи 175 / 170);

- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўйи 165 / 160);

- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўйи 170 / 165).

 

Касбий тайёргарлик факультетига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан келишлари сўралади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан;

- ҳарбий гувоҳнома;

- олий маълумотни тасдиқловчи диплом;

- қариндошларнинг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-ука, опа-сингил, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-она, ака-ука, опа-сингил) биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси;

- ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;

- фуқаро томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

- анкета-маълумотнома;

- белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

 

Факультетда ўқиш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг05 декабрь кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гачадоимий яшаш манзили бўйича Ички ишлар бўлимларига мурожаат этишлари сўралади.

Эслатма: белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Номзодлар қўшимча маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғидаги @nomzod2020 манзили орқали билиб олишлари мумкин.

 

Наманган вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими

Text to speech