Ходимларнинг жанговар ва махсус тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг жорий йил 15 март кунидаги “Ходимларнинг жанговар ва махсус тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг сифат жиҳатидан янги механизмини жорий этиш, шахсий таркибнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида Наманган вилояти ИИБнинг соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ва туман ИИБлари шахсий таркиби иштирокида бошланган ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.
Бугунги ўтказилган назарий ўқув машғулотларига, “Жиноий ва маъмурий ишларни юритиш тартиби ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида вилоят Адлия бошқармасининг ҳамда “Ўрта Осиё алломаларининг тарихимизда тутган ўрни” мавзусида Наманган Давлат университетининг малакали мутахассислари жалб этилди. Шунингдек, бошқарма Кадрлар бошқармаси малакали ходимлари томонидан дастурда белгиланган мавзулар бўйича тренинг-машғулотлари олиб борилди.
Куннинг иккинчи ярмида, бошқарма ТВБСО ҳамда Патруль-пост хизмати батальони масъул ходимлари томонидан дастурда белгиланган мавзулар бўйича амалий машғулотлар ўтказилиб, ходимларнинг жанговар кўникмалари ошириб борилмоқда.