4 Декабр 2021 йил 399

Ҳайдовчи талончилик қилди

2021 йил 29 ноябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 ноябрь куни соат 23:30 ларда, Норин тумани ҳудудида Дамас русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиққанида автомашина ҳайдовчиси, Норин туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро уни ёнида бўлган 1.700 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, кетиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech