14 Июл 2021 йил 688

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик натижасида пиёда вафот этди

Шу йил 13 июль куни соат 15:45 ларда Мингбулоқ тумани “Балиқчи-Мингбулоқ-Пунгон” йўлининг 63 кмда, Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech