23 Декабр 2022 йил 385

ҲАР ЙИЛГИ АНЪАНА ДАВОМ ЭТАДИ.

Бугун Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ташаббуси билан туманимиздаги 1-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болажонлар учун "Янги йил" байрам дастурхони ҳамда концерт дастури ташкил этилди.

Шунингдек ушбу мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган ҳар бир болажон учун "Янги йил" алоҳида байрам совғалари берилди.

Бу каби тадбирлардан асосий мақсад ёш авлодимизни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашдир.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech