11 Июл 2023 йил
378
Ҳамкорликдаги тадбирда хонадонида 100 туп “Кўкнор” ўсимлигини парваришлаб келаётган фуқаро аниқланди
2023 йил 23 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2023” тадбири давомида Поп туман ИИБ 1-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакиллари ва ТБ терговчиси, ҲПБ профилактика инспектори ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари, Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан туманда яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасидаги экинлари орасида 100 туп кўкнор ўсимликларини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати