1 Май 2023 йил
404
Гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга олинди
2023 йил 24 апрель куни вилоят ИИБ ЖҚБ бўлинма бошлиғи, катта тезкор вакиллари ва кинологлар томонидан ўтказилган «Назорат-харид» тадбири давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро маҳалласида жойлашган дурадгорлик устахонада тадбир иштирокчисига 1.300.000 сўм эвазига бўлакларга бўлинган, қора елим пакетга солинган, ўткир ҳидли,гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида, ушланган. Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 58.27 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати