26 Август 2025 йил
73
Гиёҳванд модда манзилига етиб бормади
Жорий йилнинг 5 август куни Поп тумани «Қўшминор» маҳалласида жойлашган Наманган мунтазам ЙПХ масканида «Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган A.N.ning ёнидан, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, кийимида оғирлиги 0,34 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати