7 Январ 2022 йил 658

“Газел” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

2022 йил 4 январь куни соат 20:30 ларда, Наманган тумани Равнақ маҳалласи ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ГАЗЕЛ русумли автомашинасини ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшаган, 1961 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят  иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech