12 Январ 2022 йил 506

“Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

2022 йил 8 январь куни соат 23:30 ларда, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Давлатобод туманида шубҳали ҳаракатлар содир этган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уни қўлида бўлган қора рангли целлофан пакет ичида ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 102 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги  кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech