Фуқаронинг чўнтагидан “Гашиш” топилди.
Жорий йил 5 февраль куни Наманган вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, Транспортда ХТБ ЖҚГ тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Обиҳаёт МФЙ Охунбобоев кўчасида шубҳали ҳаракатлар содир этган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида эгнидаги курткасининг ички чап ён чўнтагида бир дона гугурт қутида бўлган қуруқ ҳолатдаги ўткир ҳидли, тўқ жигарранг модда борлиги аниқланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБга текшириб кўриш учун олинган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,22 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати