23 Июл 2021 йил 364

Фуқаро ошпичоқ билан шеригини жароҳатлади.

2021 йил 22 июль куни соат 05:00 ларда, Фарғона вилоятида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.Н., Поп туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган О.Н.ни яшаш уйи томорқасида қурилиш ишларида ишлаётиб, ўзи билан бирга ишлаётган маҳалладоши, 1989 йилда туғилган Р.А. билан ўзаро жанжаллашиб, ош пичоқ билан чап қўлтиқ остига ва ўнг томон курак соҳасига урган.Натижада, Р.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech