14 Август 2021 йил
436
Фуқаро ҳамқишлоғини ўроқ билан жароҳатлади.
2021 йил 12 август куни соат 18:50 ларда, Норин туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Б.Н. Норин туманида жойлашган фермер ҳўжалиги дала майдонида ўт ўраётган вақтида дала майдонига экинларини кўриш учун келган, Норин туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро А.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ўроқ билан кўкрак қафасини орқа чап қисмига бир маротаба урган.
Натижада, А.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 август куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати