2 Август 2025 йил
348
Фуқаронинг пластик картасидаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 17 июль куни Наманган вилояти ИИБ Ахборот технологиялари сохасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, Тўрақўрғон тумани “Ёртепа” маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган М.Анинг ишончига кириб, банк пластик картасидан 9.997.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Косонсой тумани "Дўстлик" маҳалласида яшовчи Ш.Ж эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати