31 Октябр 2025 йил 5

Фуқаронинг ишончига кириб, пластик картасидаги пулларини ечиб олган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 19 сентябрь куни, Давлатобод тумани «Порлоқ» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Т.Й.ни ишончига кириб, пластик картасидан 6.350.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ж.М. эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech