20 Май 2025 йил
509
Фуқаронинг эгнидаги кийимидан “гашиш” гиёҳванд моддаси аниқланди
Жорий йилнинг 4 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Давлатобод тумани ИИБ ва вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан, Давлатобод тумани, “Орзу” маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар Ахсикент МФЙ К.Ёрматов кўчаси 20-уйда яшовчи, мавсумий ишчи, 1996 Йилда туғилган, фуқаро М.Анинг ёнидан 0,27 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси холислари иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати