6 Май 2025 йил 387

Фуқаронинг эгнидаги кийимидан “гашиш” аниқланди

Жорий йилнинг 23 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Поп тумани Ички ишлар бўлими 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан томонидан, Фарғона вилояти, Данғара тумани, “Манғит” маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган, фуқаро А.И “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг чўнтагидан 0,34 грам “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech