26 Август 2025 йил 42

Фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Жорий йилнинг 16 август куни Наманган шаҳар ИИБ ЖТСБ Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан, Наманган шаҳар «Сўҳибкор» маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар «Илғор» маҳалласида яшовчи Q.S.ning ёнидан 0,26 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech