7 Август 2025 йил
106
Фуқаронинг яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддаси аниқланди
Жорий йилнинг 15 июль куни ўтказилган тезкор тадбири давомида, Янги Наманган тумани "Истиқбол" маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган А.Йнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, ётоқхонасида оғирлиги 6,37 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати