27 Август 2025 йил
372
Фуқаронинг яшаш хонадонидан гиёҳванд модда топилди
Жорий йилнинг 9 август куни «Қорадори-2025» тадбири давомида туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан, Мингбулоқ тумани «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи, 1975 йилда туғилган А.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уйида 20,77 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси, 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати