1 Май 2023 йил
448
Фуқаро фирибгарга алданди
2023 йил 19 апрель куни Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил ёз ойларида Уйчи туманида яшовчи таниши унинг ишончига кириб, 75 бош қўйларини 198.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини 10 кунда беришини айтиб, қўйларини олиб кетиб, бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларини шу кунга қадар бермаётганлигини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати