Фирибгарнинг режаси амалга ошмади.
2022 йил 7 май куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи фуқаро вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзини шаҳар ер ресурсида ишлашини айтган шахс, Наманган шаҳар Янги Наманган тумани Меҳнатобод МФЙ ҳудудидаги бўш ерни ҳужжатларини бир ой муддатда расмийлаштириб беришини айтиб, бунинг эвазига 3.600 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини маълум қилган ва қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Элабод маҳалласида аризада номи келтирилган шахс фуқародан 3.600 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати