14 Июн 2025 йил
665
Фирибгарликда айбланган шахс қидирувдан ушланди
Жорий йилнинг 26 май куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янги Наманган тумани, “Гўзал” маҳалласида яшаган, 1985 йилда туғилган, фуқаро Н.Т вилоят ИИБ ва Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласи ҳудудида ушланиб, Наманган туман ИИБга топширилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати