13 Июл 2023 йил
384
Фирибгарлик жинояти содир этиб, қидирувда бўлган шахс ушланди
Жорий йилнинг 10 июль куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1995 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати, шаҳар ИИО ФМБ Тезкор қидирув хизмати ва 2-сонли ИИБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар М.Маъориф МФЙ ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати