4 Октябр 2021 йил 339

Фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2021 йил 26 сентябрь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 апрель куни таниши, Уйчи туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Дамас русумли автомашинасини 41.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир ойда беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, пулларини бермай ҳозирги кунга қадар бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech