31 Октябр 2025 йил
141
Фирибгар йўли билан олинган пуллар эгасига қайтарилди
Жорий йилнинг 11 октябрь куни вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 17 июнь куни, Наманган шаҳар «Гулбоғ» маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган И.М.ни ишончига кириб, пластик картасидан 1.700.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ж.М. эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати