11 Октябр 2025 йил 58

Ер савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Жорий йилнинг 1 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тўрақўрғон тумани «Кужрон» маҳалласида яшовчи фуқаро Чуст туман ҳудудидаги боғдорчилик ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижара асосида фойдаланишга берилган, ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги тасарруфида бўлган 2,5 гектар боғзорнинг 1 гектар қисмини 14.000 АҚШ долларига аризачига сотишга келишиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 5.000 АҚШ доллари пулларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech