21 Июл 2021 йил 352

"Эпика" 1000 АҚШ долларига сотилдими?

2021 йил 23 июнь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 апрель куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқарога ўзига тегишли бўлган Эпика русумли автомашинасини 7.500 АҚШ долларига келишиб сотганлигини, келишилган пуллардан 1.000 АҚШ долларини бериб, қолган 6.500 АҚШ долларини 2 ой давомида беришини айтиб, мазкур автомашинани, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога гаровга қўйиб, ундан жаъми 50.000.000 сўмлик 5 бош қорамол ва 1 бош отини олиб, пулларини 22 июнда беришини, гаровга қўйилган автомашинани қайтариб олиб кетишини айтиб, фуқародан олган 5 бош қорамол ва 1 бош отни бошқа шахсга жаъми 30.500.000 сўмга сотиб юбориб, қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech