30 Сентябр 2025 йил 38

Ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс аниқланди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 25 сентябрь куни Наманган шаҳар «Даштбоғ» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 0,53 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech