21 Октябр 2020 йил 716

Экинлар орасида етиштирилган «Наша»

Шу йил 10 октябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва Поп туман ИИБ ходимларини ҳамкорликда ўтказган тадбири давомида, Поп туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро яшаш ҳовлисидаги экинлари орасида 9 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Наша” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech